Нашрнинг ёзишича, Россия Федерацияси Planet ёки Maxar компанияларидан суратларни сотиб олмоқда.
Сунъий йўлдошлар, тегишли сўров бўйича Украинадаги объектларни суратга оладилар, кейин эса Россия уларни воситачилар орқали сотиб олиб, бир мунча вақт ўтгач, айнан шу жойларга зарба беради. Баъзан ҳужумлардан кейин, шикастланган жойларнинг суратлари буюртма қилинади, бу етказилган зарарни баҳолаш учун керак бўлиши мумкин, дейилади мақолада.