Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия қўшинларининг Суми ва Харков вилоятларига ҳужуми “амалда аллақачон бошланган”

Россия қўшинларининг Суми ва Харков вилоятларига ҳужуми “амалда аллақачон бошланган”

Россия қўшинларининг Суми ва Харков вилоятларига ҳужуми “амалда аллақачон бошланган” — Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони.

Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Oлександр Сирский Lb.ua нашрига берган интервюсида президенти Володимир Зеленскийнинг Россия қўшинлари Суми ва Харков вилоятларига ҳужумга тайёрланаётгани ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

"Айтишим мумкинки, президент мутлақо ҳақ ва бу ҳужум амалда аллақачон бошланган", – деди Сирский.

Қўмондоннинг фикрича, деярли бир ҳафтадан буён барча асосий йўналишларда русларнинг ҳужум ҳаракатлари сони деярли икки баравар кўпайгани шундан далолат беради.

Зеленский март ойида Россия Суми, Харков ва Запороже вилоятларида янги ҳужумга тайёргарлик кўраётганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Украина разведкаси бу ҳақда маълумотларга эга бўлган.

Украина президенти, шунингдек, Владимир Путинни музокараларни чўзиб, вақт ютишга ва яна кўпроқ Украина ҳудудларини босиб олишга уринишда айблаганди.

Киритилди: 14:42 09.04.2025. Ўқилди: 912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!