Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россия қуролли кучларининг уюштирган оммавий ҳужуми натижасида Украинанинг 15 та вилояти зарар кўрди

Россия қуролли кучларининг уюштирган оммавий ҳужуми натижасида Украинанинг 15 та вилояти зарар кўрди

Россия қуролли кучларининг 26 август куни уюштирган оммавий ҳужуми натижасида Украинанинг 15 та вилояти зарар кўрди, ярадорлар ва ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал Telegram'да маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, рус қўшинлари турли хил қуроллар – ПУА ва қанотли ракеталардан, жумладан Кинжалдан фойдаланган.

Бош вазирнинг айтишича, ҳужумлар нишони Украинанинг энергетика инфратузилмаси бўлган.

“Афсуски, бир қатор ҳудудларда зарар бор. «Укренерго тизимни барқарорлаштириш учун фавқулодда электр узилишларини қўллашга мажбур», деб ёзади Шмигал.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Ту-95 бомбардимончи самолётлари ҳаво ҳудудида пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлардан сўнг бутун Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилингани хабар қилинганди.

Киев шаҳар ҳарбий бошқармасининг Телеграм-каналида хабар қилинишича, ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш Ту-95МС самолётларидан қанотли ракета учирилиши хавфи билан боғлиқ.

Украинадаги турли Телеграм каналлари орқали Харков, Николаев, Днепр ва Виннитса вилоятлари аҳолиси бошпаналарга боришга чақирилди.

Киритилди: 19:52 26.08.2024. Ўқилди: 1287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!