13 декабрь куни Россиянинг учувчисиз самолёти Қора денгизда Туркиянинг VIVA кемасига аниқ зарба берди.
Бу ҳақда Украина ҳарбий-денгиз кучлари матбуот хизмати маълум қилди.
11 нафар Туркия фуқароси бўлган кема кунгабоқар ёғи юки билан "дон коридори" орқали Мисрга кетаётган эди. Ҳарбий департамент маълумотларига кўра, зарба Украинанинг эксклюзив денгиз иқтисодий зонаси доирасидаги очиқ денгизда, лекин ҳаво ҳужумидан мудофаа полигонидан ташқарида бўлган.
"Россия халқаро денгиз қонунчилигини қўпол равишда бузмоқда. Бундай ҳаракатлар навигация эркинлигининг асосий тамойилларига бевосита зиддир", - дейилади баёнотда.
Ҳужум натижасида экипаж жабрланмаган, кема Мисрдаги манзилига йўл олган.
Украина ҳарбий-денгиз кучлари дрон ҳужуми оқибатлари акс этган кадрларни ҳам эълон қилди.