Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия қирувчи самолёти Исроил лайнерига хавф туғдирди

A A A
Россия қирувчи самолёти Исроил лайнерига хавф туғдирди

Россиянинг Су-27 қирувчи самолёти Грециянинг Родос оролидан Тел-Aвивга учаётган Исроилнинг Airbus A320 лайнерига хавфли равишда яқинлашди.

Ynet хабарига кўра, воқеа 18 октябрm куни Кипр ҳаво ҳудудида содир бўлган. Бир мунча вақт учун иккита самолёт бир-биридан икки километрга яқин масофада учиб кетди. Греция диспетчерлари вазиятга аралашдилар, шундан кейин Су-27 йўналишини ўзгартирди.

Нашрнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда Россия аэрокосмик кучларининг Кипр минтақасида фаоллиги ошган. Бу Россиянинг Суриядаги Хмеймим авиабазаси яқинидаги авиация фаолияти билан боғлиқ. Шунингдек, россиялик ҳарбийлар билан боғлиқ бошқа ҳодисалар бошқа самолётларга нисбатан ҳам қайд этилган.

Киритилди: 17:21 19.10.2020. Ўқилди: 2840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!