Россия Пасха сулҳини эълон қилиб, музокараларга очиқлигини маълум қилди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Нашрнинг фикрича, Россия президентининг бу қадами Трампнинг "тоқатсиз маъмуриятига" РФ ҳали ҳам музокаралар олиб боришга тайёрлигини кўрсатиши керак.
"Путин вақтинчалик сулҳ режими билан икки мақсадга эришиши мумкин: президент Трампга Россия тинчлик сари қадам ташлаётганини кўрсатиш ва Зеленскийни қийин аҳволга солиб қўйиш. Украина унга риоя қилмаса, Трамп Украинани урушни тўхтатиш бўйича қадамларга қаршилик кўрсатишда айблаши мумкин. Украинанинг режимга риоя қилиши янаям хавфли — кўпчилик украиналиклар Россия мавжуд танаффусдан фойдаланиб, қўшинларини қулай позицияларга кўчириб қўйишидан хавотир билдиришмоқда", – дейилади NYT мақоласида.