Мониторинг нашрлари Ростов ФИРнинг НОТАМ (ҚРТCА тури) хабарига кўра, Россия "Орешник" типидаги ракеталар учирилаётган "Капустин Яр" полигони устидаги ҳаво ҳудудини ёпмоқчи.
Ушбу маълумотга асосан, Россия Федерацияси 12 май соат 06:00 дан 13 май соат 04:00 гача (UTC бўйича) "Капустин Яр" полигонини қамраб олган Волгоград ва Саратов вилоятларининг бир қисми устидаги ҳаво ҳудудини вақтинча ёпади. Чекловлар ердан чексиз баландликкача амал қилиши айтилмоқда, бу баллистик ракеталар синовлари учун одатий ҳол ҳисобланади.
Бундай хабарнома илгари, хусусан, 2022 йил 24 ва 25 февраль кунлари ҳамда Днепропетровскдаги нишонларга "Орешник" қўлланилганда ҳам эълон қилинган эди.
Бундан олдин АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин кунларда кенг кўламли ҳаво ҳужуми хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирган эди.