Россия Мудофаа вазирлиги Одесса портидаги ҳарбий мол-мулк ортилган контейнер ташувчи кемага "Искандер" гуруҳли ракета зарбасини бергани ҳақида маълум қилди.
Вазирлик маълумотига кўра, кемада ҳарбий юклар, жумладан, экипажсиз қайиқлар, дронлар ва ўқ-дорилар жойлаштирилган 100 га яқин контейнер бўлган.
"Ушбу нишонларга берилган зарба натижасида бандаргоҳга туширилган ўқ-дорилар ва контейнерларнинг иккиламчи портлаши ҳамда кучли ёнғин юз берди," - дея таъкидланди Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабарномасида.