Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ниҳоят тан олди

Россия ниҳоят тан олди

Россия Украинанинг Курск вилоятидаги бир қанча аҳоли пунктларини босиб олганини тасдиқлашга мажбур бўлди.

Украина армияси Россиянинг Курск вилоятидаги 28 та аҳоли пунктини ишғол қилиб, мамлакат ҳудудида 12 км.га яқин масофани босиб ўтганини маълум қилмоқда вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов.

Президент Владимир Путинга чегара минтақасидаги вазият ҳақидаги ҳисоботида Смирнов Украина қўшинлари билан ҳозирги тўқнашувларда аниқ фронт чизиғи йўқлигини, бу уларнинг жойлашувини аниқлашни мураккаблаштираётганини айтди, деб хабар берди РТ.

Курск вилоятининг чегара ҳудудларида тўқнашувлар Киев қўшинлари йирик трансчегаравий босқинни бошлаган 6 августдан бери давом этмоқда. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий антитеррор қўмитаси (МАҚ) минтақада тегишли чоралар кўришга киришган

«Ҳозирда минтақадаги вазият оғир... 2000 га яқин одам бор, уларнинг тақдири бизга маълум эмас», - деди Смирнов ҳозирда Киев армияси назорати остидаги аҳоли пунктларидаги одамларга ишора қилиб.

Ўтган ҳафтадан буён минтақада камида 12 киши ҳалок бўлди, дейди расмий, яна 121 нафар киши, жумладан, ўнта бола яраланган. Унинг қайд этишича, жанглар бошланганидан бери 121 мингга яқин маҳаллий аҳоли ё ҳудудни тарк этган ёки эвакуация қилинган, бироқ яна 180 минг киши эвакуация қилиниши керак.

Смирнов аввалроқ Украина армияси «тинч аҳолига ва тез ёрдам машиналарига қарата ўқ узиш» орқали эвакуация ҳаракатларига тўсқинлик қилишга уринганини маълум қилган эди.

Киритилди: 18:02 13.08.2024. Ўқилди: 4708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!