Бугун 30 январь, 2023 йил, душанба

O'ZB

Россия нефт нархини чеклашни қўллаб-қувватловчи мамлакатларга уни сотмайди

Россия нефт нархини чеклашни қўллаб-қувватловчи мамлакатларга уни сотмайди

Кремл миллий нефтни сотиб олувчи Россия компанияларига унинг нархини чеклашда иштирок этган ҳар қандай давлатлар билан бизнес юритишни тақиқловчи президент фармонини тайёрламоқда.

Bloomberg хабарига кўра, фармон билан Россия нефти ёки нефт маҳсулотлари учун белгиланган нархларни шартномада кўрсатиш, шунингдек, чекловларни қабул қиладиган ҳар қандай мамлакатга нефт сотиш тақиқланади.

Нархларни чеклаш ёки Кремлнинг бунга жавобан қарори нефт савдоларига қандай таъсир қилиши аниқ эмас, дейилади хабарда.

Бунинг сабаби шуки, ушбу чеклов тарафдорлари аллақачон Россия нефтини сотиб олишдан тийилмоқда. Бу сиёсат аслида Ҳиндистон каби бошқа йирик истеъмолчиларга қаратилган бўлиб, агар улар Россия нефти учун белгиланган нархдан кўпроқ тўласа, суғурта ва бошқа етказиб бериш хизматларидан фойдалана олмайди.

Россия президенти Владимир Путин нефт нархини чеклаш сиёсатига қўшилганларга нефтни сотмаслигини бир неча бор таъкидлаган.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия нефти нархини бир баррел учун 40 доллардан 60 долларгача чекламоқчи.

2022 йил 23 ноябрида Европа Иттифоқи Россия нефтининг бир баррелига 65 дан 70 долларгача бўлган нарх чегарасини таклиф қилди. Аммо 24 ноябрда Брюсселда бўлиб ўтган йиғилишда Европа Иттифоқи давлатлари Россия нефтининг максимал нархи бўйича келишувга эриша олмади.

Киритилди: 23:05 26.11.2022. Ўқилди: 2591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!