Бу ҳақда Украина разведкаси хабар бермоқда.
Россия НАТОнинг шарқий қанотидаги давлатларга босимни кучайтириб, алянснинг бунга жавобини синаб кўришга уринади. Ивашченконинг сўзларига кўра, Россия босимни кучайтириш орқали НАТО давлатларининг Москва билан очиқ қарама-қаршиликка қанчалик тайёрлигини текширмоқчи. Шунингдек, Кремл Европа мамлакатларига ахборот ва психологик таъсир ўтказиб, уларнинг Украинага ҳарбий ёрдамини камайтиришга эришишни кўзламоқда.
Унинг айтишича, Россиянинг Руминия, Полша ва Болтиқбўйи давлатлари ҳаво ҳудудини бузиши, НАТО чегаралари яқинидаги ҳарбий провокациялар, Европадаги муҳим инфратузилмага қарши диверсиялар, киберҳужумлар ва дезинформация кампаниялари кузатилмоқда.
Киритилди: 19:45 07.09.2026.
Ўқилди: 692 марта.
Фикрлар сони: 0 та.