Россия музокарачилари Одесса ва Харковга берилган зарбалар учун "шахсий тартибда" узр сўраган — The New York Times.
Украина президенти офисининг номи сир қолишини сўраган маслаҳатчиси нашрга, 23–24 январ кунлари Абу-Дабида Россия музокарачилари билан учрашувда Украина зарбаларни тўхтатиш бўйича танаффус сўраганини билдирган. Унинг айтишича, Россия томони бунга ёзма шаклда эмас, оғзаки равишда рози бўлган.
Шунингдек, 27 январ куни Одесса ва Харковдаги йўловчи поездига зарба берилганидан сўнг Россия музокарачилари Украина расмийларидан "шахсий тартибда" узр сўраган.
Улар бу ҳолатни барча рус ҳарбий бўлинмалари ўқ узишни тўхтатиш бўйича кўрсатма олмагани билан изоҳлаган.
Одессага берилган зарба оқибатида 4 киши ҳалок бўлган ва 30 дан ортиқ одам жароҳатланганди. Шу куни Харков вилоятида поездга берилган дрон зарбаси туфайли камида 5 киши ҳалок бўлганди.