Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия Миллатлар лигаси навбатдаги мавсумида ҳам қатнашмайди

Россия Миллатлар лигаси навбатдаги мавсумида ҳам қатнашмайди

Россия терма жамоаси Миллатлар Лигаси-2026/27да иштирок этмайди.

"Спорт-Экспресс" хабарига кўра, УEФА мусобақага қуръа ташлаш ва тақвим тузиш тартибини тасдиқлаган. Унда УEФАнинг 55 терма жамоасидан 54 таси иштирок этади, турнирда фақатгина Россия иштирок этмайди.

Миллатлар Лигаси қуръаси 12 февраль куни Брюсселда бўлиб ўтади. Ўйинлар тақвими 13 февраль куни миллий ассоциацияларга юборилади.

Россия клублари ва терма жамоалари 2022 йилдан буён УЕФА ва ФИФА шафелигидаги турнирларда иштирок этишдан четлатилган.

Киритилди: Бугун 17:53. Ўқилди: 242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!