III Ўзбекистон–Россия медиафоруми иштирокчилари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.
Россия Федерацияси Президенти Администрациясининг стратегик шериклик ва ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Вадим Титов марказ ҳақида шундай деди:
“Бу ҳақиқатан ҳам ноёб музей, фан ва маданиятнинг бетакрор масканидир. Марказ дунёнинг турли нуқталаридан келаётган инсонларни ўзига жалб этадиган жойга айланмоқда. Ўзбекистоннинг илм-фан, санъат ва маданият соҳаларидаги бой мероси жаҳон цивилизацияси хазинасини янада бойитади”.