Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия "Майдан-3" операцияси доирасида 2023 йил охиригача Украинадаги ҳокимиятни ўзгартирмоқчи — Зеленский

Россия "Майдан-3" операцияси доирасида 2023 йил охиригача Украинадаги ҳокимиятни ўзгартирмоқчи — Зеленский

Украина президенти Британиянинг The Sun нашрига интервью бериб, Россия махсус хизматлари томонидан тайёрланаётган Майдан-3 операциясининг айрим тафсилотлари ҳақида сўз юритди.

Унинг таъкидлашича, мавжуд маълумотларга кўра, Россия ўзида мавжуд бўлган барча воситалардан фойдаланган ҳолда 2023 йил охиригача Украина президентини алмаштиришни режалаштирмоқда.

Интервьюда Украина президенти унинг ҳаётига шунчалик кўп марта суиқасд қилинганидан ҳисобдан адашиб кетганини айтди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, энг эсда қоларлиси, уни ўлдиришга биринчи уриниш бўлиб, у Россия махсус хизматлари Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошида қилган. Кейинги суиқасд уринишлари энди унчалик кескин сезилмади, деди Зеленский.‌‌

Киритилди: 13:33 21.11.2023. Ўқилди: 1097 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!