Бугун 13 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия Марказий Осиёга газ экспортни оширди

Россия Марказий Осиёга газ экспортни оширди

2025 йилда Россия Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга газ етказиб бериш ҳажмини ўтган йилга нисбатан 15 фоизга кўпайтирди, дея хабар берди “Газпром” раҳбари Алексей Миллер Петербургдаги халқаро газ форумида.

Миллернинг сўзларига кўра, минтақада иқтисодий ўсиш суръати жадаллашмоқда ва келгуси 5–6 йил ичида у 60 фоизгача етиши мумкин. Бу эса табиий равишда энергия, хусусан, газ истеъмоли ошишига олиб келади (https://t.me/Energetika/8156).

“Газпром” бу эҳтиёжни қоплаш мақсадида “Сибир қудрати–2” газ қувурини асосий йўналиш сифатида кўрмоқда. Миллер бу лойиҳани “минтақага газ етказиб беришда янги босқич ва янги туртки” деб таърифлади.

Унга кўра, лойиҳа нафақат Марказий Осиё, балки Глобал Жануб давлатларида ҳам газ талабини кучайтиради.

Киритилди: 18:33 10.10.2025. Ўқилди: 903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!