Россия Шимолий Кореяга илғор сунъий йўлдош технологияларини ўтказишга яқин, деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен душанба куни Жанубий Кореяга ташрифи чоғида.
“КХДР аллақачон Россия ҳарбий техникасини олмоқда ва ҳарбий кадрлар тайёрлашда ёрдам бермоқда. Ҳозирда Москва Пхенян билан илғор космик ва сунъий йўлдош технологияларини баҳам кўриш ниятида, деб айтишга асосимиз бор”, — деди дипломат.
Бу технологиялар ёрдамида Шимолий Корея бутун дунё бўйлаб ўзининг потенциал рақиблари ҳудудидаги нишонларни аниқлай олади, дея огоҳлантирмоқда Ғарб экспертлари.