Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия КХДР ҳарбийлари иштирокида кенг кўламли қарши ҳужумга тайёрланяпти – NYT

Россия КХДР ҳарбийлари иштирокида кенг кўламли қарши ҳужумга тайёрланяпти – NYT

Россия армияси Курск вилоятида олиб борадиган қарши ҳужум учун 50 минг кишигача бўлган гуруҳни тўплади, деб ёзмоқда New York Times нашри Америка ва Украина расмийларига таяниб. Нашрга кўра, яқин кунларда бошланиши мумкин бўлган операциядан мақсад бутун Курск вилояти устидан назоратни тиклаш бўлади.

«КХДР ҳарбийларининг ушбу ҳужумда иштирок этиши Курск ғарбида Россия армияси билан қўшма машғулотлардан далолат беради», – дея хабар бермоқда украиналик манбалар.

Ғарб ва Украина расмийлари Шимолий Корея қўшинларининг Курск вилоятига келишини «катта эскалация» деб атамоқда.

АҚШ расмийларига кўра, Шимолий Корея Курск вилоятидаги жангларга 10 мингдан ортиқ аскарини юборган. Пентагондагиларнинг билдиришича, КХДР ҳарбийлари рус кийимида ва Москва томонидан қуроллантирилган, аммо ўзларининг алоҳида бўлинмаларида жанг қилишлари мумкин.

Киритилди: 00:10 11.11.2024. Ўқилди: 893 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!