Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Вашингтонда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Вашингтонда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

АҚШнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Вашингтон штатининг Якима округида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради.

Бу ҳақда маҳаллий Fox News телеканали хабар берди.

Учувчи самолётдан сакраб чиқиб кетди ва касалхонага ётқизилган. Ҳалокат сабаби ҳали ошкор қилинмаган. Ҳалокатдан кейин самолёт ёниб кетган.

Қутқарувчилар ҳалокат жойи яқинида жойлашган Римроск кўли ҳудудидан дам олувчиларни эвакуация қилишди. Ёнғинни ўчириш учун воқеа жойига ўт ўчириш гуруҳлари юборилди.

Киритилди: Бугун 10:31. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!