Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Курск вилоятига қўшин киритмоқда

Россия Курск вилоятига қўшин киритмоқда

Россия Украина қўшинларининг Россия Федерациясининг Курск вилоятидаги ҳужумига жавоб бериш учун ўз қўшинларининг бир қисмини Украина ҳудудидан олиб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal америкалик расмийларга таяниб ёзмоқда.

Уларга кўра, Украина Қуролли Кучларининг Россия ҳудудидаги операцияси рус қўшинларини Украинадан кенг кўламли босқинда иштирок этаётган бўлинмаларни олиб чиқишга мажбур қилмоқда.

Қайд этилишича, америкалик таҳлилчилар Курск вилоятига қанча қўшин киритилаётгани ва бу Украинадаги жанговар ҳаракатлар жараёнига қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини ҳозирча аниқламаган.

Украинанинг Таврия қуролли кучлари бўлинмаси матбуот котиби Дмитрий Лиховий аввалроқ Украина қўшинларининг Курск вилоятига кириши билан Россия қўшинлари Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятларидан нисбатан кичик қўшинлар контингентини олиб чиқиб кетишганини маълум қилган эди.

Киритилди: 23:29 14.08.2024. Ўқилди: 1492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!