Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия июнь ойида Испанияга асосий газ етказиб берувчига айланди

A A A
Россия июнь ойида Испанияга асосий газ етказиб берувчига айланди

Россия жорий йилнинг июнь ойида Испанияга энг йирик газ етказиб берувчига айланди.

Бу ҳақда Enagas энергетика компаниясига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

Ҳисоботга кўра, июнь ойида Россия Испанияга 7673 гигаватт-соат (ГВт/соат) суюлтирилган газ етказиб берган. Таъминотнинг бу миқдори мамлакатдаги умумий харидларнинг деярли 27 фоизини ташкил қилади.

Испания компанияси маълумотларига кўра, жами 2023 йилнинг январидан июнигача Испания Россиядан 41 145 ГВт/соат суюлтирилган газ сотиб олган.

Энг йирик етказиб берувчилар қаторига Жазоир ва АҚШ ҳам кирди.

Киритилди: 00:51 10.07.2023. Ўқилди: 2224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!