Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия ишора қилади: UNRWA тақиқи туфайли Исроил БМТдан чиқариб юборилиши мумкин

Россия ишора қилади: UNRWA тақиқи туфайли Исроил БМТдан чиқариб юборилиши мумкин

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш агентлиги фаолиятини тақиқлаш Исроилни БМТга қабул қилиш шартларини бузади, дея таъкидламоқда Россия ТИВ.

Москва Кнессетнинг агентлик аъзоларининг терроризмдаги иштироки ҳамда УНРWА назорати остидаги таълим муассасаларида нафратнинг доимий кучайиши сабабли UNRWA фаолиятини тақиқлаш ҳақидаги яқинда қабул қилинган қарорига изоҳ берди. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Исроил UNRWA аъзоларининг терроризмда иштирок этгани тўғрисида далиллар келтирмаган – гарчи агентликнинг ўзи аввалроқ айрим ходимлар ХАМАС аъзоси эканлигини тан олган.

«Амалий нуқтаи назардан, бу UNRWA инсонпарварлик ёрдами, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаларида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг ягона ва шубҳасиз манбаи бўлган ва шундай бўлиб келган миллионлаб фаластинликлар учун жамоавий жазонинг яна бир шакли бўлади. », дейилади баёнотда.

Киритилди: Бугун 15:42. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!