Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россия иқтисодиётида деярли 3 миллион ишчи етишмаяпти

Россия иқтисодиётида деярли 3 миллион ишчи етишмаяпти

Россия иқтисодиётининг ишчи кучига бўлган эҳтиёжи жорий йилнинг иккинчи чорагида 10 фоизга ошди ва 2,7 миллион кишини ташкил этди.

Бу ҳақда Олий иқтисодиёт мактаби тадқиқотига таяниб, "Известия" хабар бермоқда.

"Йилнинг биринчи ярмида ишчилар тақчиллигига энг кўп боғлиқлик қурилиш сегментида ва юк ташиш хизматларини кўрсатувчи компанияларда кузатилди", — дейилади материалда.

Меҳнат бозорида энг кўп бўш иш ўринлари IT, қурилиш ва чакана савдо соҳаларида. Мақолада айтилишича, ишчи кучи тақчиллиги корхоналарда мутахассисларни ушлаб қолиш чораларини кўриш, маошларни ошириш ва ишга қабул қилиш чегараларини кенгайтириш, ёшларни ҳам, кекса авлод вакилларини ҳам ишга олишига олиб келмоқда.

Ушбу фонда Россия Федерациясида иқтисодий ўсиш секинлашмоқда, деб таъкидлайди газета.

Киритилди: 09:17 11.11.2024. Ўқилди: 887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!