Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия интернет тармоғида йирик носозлик юз берди

Россия интернет тармоғида йирик носозлик юз берди

Россияда интернет тармоғида катта узилиш юз берди. Бир нечта алоқа операторлари абонентлари муаммоларга дуч келишди.

Downdetector.su маълумотларига кўра, Билайн, Мегафон, Ростелеком ва МТС мижозлари орасида муаммолар кузатилмоқда, Dom.ru Теле 2 ва МГТС операторлари ишида ҳам узилишлар юз берган.

Кўпгина веб-сайтлар очилмагаг, мобил иловалар, жумладан, банклар ва Телеграм иловалари ишламайди. РБК нашрининг таъкидлашича, носозликларни кузатиш хизматлари ҳам очилмайди.

Mash Телеграм-каналининг ёзишича, Роскомнадзор матбуот хизмати носозликларга нима сабаб бўлаётганини изоҳламаган.

“Барча операторлар бўйича носозликлар қайд этилмоқда, носозлик сабаблари аниқланмоқда”, — дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 01:05. Ўқилди: 719 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!