Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия илк бор Украинага қарши «ОДАБ-1500» авиабомбасини қўллади

A A A
Россия илк бор Украинага қарши «ОДАБ-1500» авиабомбасини қўллади



Маълумотларга кўра, Россия армияси илк бор Украинанинг Суми областидаги «Болшая Писаривка» қишлоғида оғир «ОДАБ-1500» авиабомбасини қўллади.

BILD нашрининг очиқ маълумотларни таҳлил қилиш бўйича эксперти Юлиан Репке таъкидлаганидек, «ОДАБ-1500» зарбасидан сўнг, осмонда 1 км баландликка тутун булути кўтарилган.

Унинг қўшимча қилишича, ушбу бомба СССР давридан қолган термобарик снаряд бўлиб, нишонга тегишидан тахминан 10 метр олдин аэрозол кўринишидаги ёнувчи суюқликни чиқариб, уни ёқади.

«Бу ҳажмли портлаш деб аталади. Ушбу турдаги ўқ-дорилар классик ўқ-дориларга қараганда кўпроқ вайрон қилувчи кучга эга».

Киритилди: 23:42 31.03.2024. Ўқилди: 4642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!