Россия Ички ишлар вазирлиги муҳожирларни ҳисоблаб чиқди ва расмий статистикадан фойдаланишга чақирди.
2024 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Россияда деярли 6,2 миллион хорижлик рўйхатга олинган, деб хабар берди ИИВ Миграция бошқармаси.
«Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, миграция рўйхатидан ўтиш бўйича давлат ахборот тизимида маълумотлар мавжуд бўлган Россияда бўлган чет эл фуқаролари сони 6 миллион 174 минг 777 нафарни ташкил этди», — дейилади бошқарманинг Телеграм-каналида.
Нашрнинг таъкидлашича, маълумотлар дастурий ва техник воситалар ёрдамида олинган ва объектив хусусиятга эга. Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ОАВ ва блогерларни материаллар тайёрлашда расмий статистикага таянишга чақирди.