Тегишли ҳужжатни ҳукумат раиси Михаил Мишустин имзолади.
Уларга солиқлар ва суғурта тўловларини бир йилга кечиктириш имконияти берилади, шунингдек, текширувлар тўхтатилади.
Жабрланган компаниялар ва якка тартибдаги тадбиркорлар 2026 йил августидан 2027 йил июлигача тўланиши лозим бўлган 12 ойлик ҚҚС, импорт солиғи, фойда солиғи, USN ва AUSN бўйича тўловлар, шунингдек суғурта бадалларини тўлаш муддатини кўчиришлари мумкин бўлади. Кейинчалик бу суммаларни йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Зарар миқдори йиллик даромадининг 5 фоизидан ошган корхона ва тадбиркорларга нисбатан қуйидаги ёрдам чоралари қўлланилади:
▫️Тадбиркорлар даромад солиғи, ҚҚС тўловларини кечиктириш ҳуқуқига эга бўладилар;
▫️ Суғурта тўловлари ва аванс тўловларини кечиктириш ҳуқуқи берилади;
▫️Солиқ текширувлари йил охиригача тўхтатилади;
▫️ Қарзларни ундириш тўғрисида қарорлар муддати олти ойга узайтирилади.
Киритилди: Бугун 15:22.
Ўқилди: 375 марта.
Фикрлар сони: 0 та.
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар
Энг кўп ўқилган янгиликлар