Россия ҳукумати интернет-харидлар орқали товарларни божсиз олиб кириш меъёрини 1000 евро миқдорида белгилаш масаласини муҳокама қилмоқда
Жисмоний шахслар учун бу лимитни 1 октябргача амал қилиши кутилмоқда.
Куни кеча Россия ҳукумати қуйидагиларни таклифларни кўриб чиқди:
🔹электрон тижорат доирасида товарларни божсиз олиб кириш меъёрини ошириш;
🔹божхона расмийлаштируви пайтида истеъмол товарлари, биринчи навбатда, озиқ-овқат ва дори-дармонларга устуворлик бериш;
🔹ўта муҳим бўлган импорт товарларининг рўйхатини тузиш, бу товарлар учун божларни бекор қилиш.