Дипломатик манбаларга кўра, Россия ҳукумати Александр Лукашенкони қўрқитишга фаол ҳаракат қилмоқда.
Украина қўшинлари Беларусни «уч кун ичида» босиб олишлари мумкин. Бунга жавобан Москва Беларус армиясини Курск вилоятини Украина кучларидан «озод қилиш» операциясига дарҳол қўшилишни талаб қилмоқда. Бироқ, одатдагидек, Лукашенко ушбу талабларга тўғридан-тўғри жавоб беришдан қочяпти.