Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик тақдим қилган рўйхатга 25 давлатнинг 81 та нашр, агентлик ва телеканали киритилган. Улар орасида Agence France-Presse, Politico, La Stampa, La Repubblica, El Pais, El Mundo, Der Spiegel, Belsat, EUobserver каби оммавий ахборот воситалари бор.
Қайд этилишича, ушбу тақиқлар Россиянинг “РИА Новости”, “Известия” ва “Российская газета” нашрларининг Европа Иттифоқидаги эшиттиришларини тақиқланишига жавобан амалга оширилмоқда.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, агар рус оммавий ахборот воситаларига қўйилган чекловлар олиб ташланса, Москва ҳам кўрсатилган медиа нашрларга нисбатан ўз қарорини қайта кўриб чиқади.