Ҳиндистонлик меҳнат муҳожирлари МДҲ мамлакатларидан келган ишчиларни тез орада Россия бозоридан сиқиб чиқаради, деб ёзмоқда Mash телеграм-канали.
Маълумотларга кўра, Ҳиндистондан Россияга ишлаш учун келувчилар 2025 йилда ўтган йилга нисбатан 24,6 фоизга кўпайган.
Россиянинг хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида ҳиндларни кўп учратиш мумкин. Уларни ўз ватанидагидан 60 фоиз юқори маош ва қулай турмуш даражаси жалб этмоқда, дейилади хабарда. Улар махсус виза дастури амал қилади. Миграция масалаларини ҳал қилиш учун ҳудудларда бош консулхоналар очиш режалаштирилмоқда. Дастлабкилари Екатеринбург ва Қозонда очилади (шу йил охиригача Татаристон мингга яқин ҳинд фуқаросини ишга жойлаштиришни режалаштирган). Рекрутинг компаниялари ҳиндларни ишга қабул қилишни ташкил этиш, хусусан, ҳужжатларни расмийлаштириш; трансфер; рус тилини ўргатиш; мослашишга ёрдам бериш билан шуғулланади.
2025 йилда Россияда хорижий мутахассисларни жалб қилишнинг умумий квотаси ошди: 2024 йилга нисбатан 50,7 фоизга — 155,9 минг кишидан 234,9 минг кишига кўпайди. Бутун Россия миқёсида ҳиндистонликлар учун квота 71,8 минг кишини ташкил этди, барча хорижий ишчилар 234,9 минг кишини ташкил этди, дейилади хабарда.