Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Покистон ва Ҳиндистон ўртасида юзага келаётган можарода воситачи бўлишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда у Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар билан суҳбатда айтиб ўтдивеб-сайтидаРоссия Ташқи ишлар вазирлиги.
“Россия томони 22 апрель куни Паҳалгам шаҳри ҳудудида юз берган теракт натижасида юзага келган вазиятни, агар Исломобод ва Ню-Деҳли ўзаро хоҳиш бўлса, сиёсий жиҳатдан тартибга солишга кўмаклашишга тайёрлигини таъкидлади”, — дейилади Москва хабарида.