Украина Мудофаа вазири Хмаранинг айтишича, Россия ҳар беш соатда битта баллистик ракета ишлаб чиқармоқда ва бу суръатни янада тезлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
У бу ҳақда Берлинда бўлиб ўтган НАТО Парламент ассамблеясидаги нутқида айтиб ўтди. Хмара, шунингдек, сўнгги ойларнинг ўзида Украина Россиянинг 16 та «Искандер» ва С-400 ракета тизимига зарба берганини таъкидлади.
Айни пайтда, Украина разведкаси маълумотларига кўра, октябрь ҳолатига кўра, Россия захираларида 700 тагача баллистик ракета ҳамда минглаб қанотли ракеталар мавжуд бўлган.