Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия ҳаммасини кўриб турибди

A A A
Россия ҳаммасини кўриб турибди

Россия Вашингтоннинг Украинадаги можаро сабабларини аниқлашга бўлган уринишларини кўриб турибди, деди Россия президенти матбуот котиби Песков.

Дмитрий Песковнинг бошқа баёнотлари:

▪️Россия Федерацияси Вашингтон билан икки томонлама муносабатларни қайта шакллантириш истагини қадрлайди;

▪️Путин Вашингтон билан алоқалари ҳақида ҳамкор давлатларни хабардор қила бошлади;

▪️Биз билан дўстона алоқаларга эга бўлмаган мамлакатлардаги Россия дипломатик ваколатхоналарини ҳимоя қилишни кучайтириш талаб этилади, Москва бундай чоралар зарурлигига эътибор қаратади;

▪️Украинадаги можаронинг асл сабабларини тушунмасдан, уни тўлиқ ҳал этиш имконсиз;

▪️Ташқи ишлар вазирлиги Россия ва АҚШ ўртасидаги бўлажак музокаралар тафсилотларини экспертлар даражасида маълум қилади;

▪️Россия Европа Иттифоқ билан мулоқотни қайта бошлаш учун ҳеч қандай асос кўрмаяпти;

▪️ЕИ мамлакатлари, АҚШдан фарқли ўлароқ, Украинадаги можарони давом эттириш кераклигига ишонч билан қарамоқда;

▪️ ЕИнинг Россияга қарши навбатдаги санкциялар пакетини қабул қилиши олдиндан кутилган эди;

▪️Доналд Трампнинг матбуот котиби Кэролайн Ливиттнинг шу ҳафта тинчлик келишуви имзоланиши ҳақидаги баёнотига аниқлик киритиш лозим;

▪️Кремл Германияда ўтказилган сайловлар натижасини кузатади, шу билан бирга, Берлиннинг реал вазиятга янада эътиборлироқ ёндашишига умид қилади.

Киритилди: 19:37 24.02.2025. Ўқилди: 3408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!