Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга олиб келиш йўллари кўриб чиқилди

A A A
Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга олиб келиш йўллари кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 9 феврал куни Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов, “Газпром” ОАЖ бошқарув раиси А. Миллер ҳамда Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Б. Акчулаков иштирокида уч томонлама учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистонга Россия табиий газини Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали етказиб бериш масаласи, хусусан, уч томонлама ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган дастлабки техник кўрик натижалари, етказиб беришнинг мавжуд имкониятлари ҳамда жорий йил январ ойида imzolangan (https://t.me/minenergy_uz/7179) “йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Мазкур учрашув якуни билан уч томонлама ўрганишларнинг кейинги босқичини жадаллаштириш ҳамда натижаси бўйича қисқа муддатларда уч томонлама учрашувни қайта ташкил этишга келишиб олинди.

Киритилди: 22:08 09.02.2023. Ўқилди: 2952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!