Қайд этилишича, зилзиладан жабрланган ҳудуд аҳолисига Ил-76 самолёти орқали 20 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етказилмоқда.
Ташаббус шахсан Владимир Путин кўрсатмаси ва ҳукумат топшириғи асосида амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Афғонистон шарқида 6,2 магнитудали вайронкор зилзила содир бўлди. Унинг ўчоғи 8 метр чуқурликда бўлган. Кучли ер ости силкинишлари бутун қишлоқларни вайрон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда зилзила оқибатида 2,2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, 3,6 мингдан кўпроғи тан жароҳати олган.