Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россия Федерациясида қонунчиликнинг кескинлашуви фонида меҳнат муҳожирлари тақчиллиги ортиб бормоқда

Россия Федерациясида қонунчиликнинг кескинлашуви фонида меҳнат муҳожирлари тақчиллиги ортиб бормоқда


Муҳожир меҳнатидан фойдаланадиган Россия компанияларининг ярмидан кўпи чет эллик ишчиларни етарли миқдорда ёллай олмаяпти.

Бу ҳақда Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (РСПП) сўровларига таяниб, "Коммерсант" газетаси хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, мигрантлар Россиядаги танқис меҳнат бозорини тўлдириш учун охирги манбалардан бири ҳисобланади.

Манба маълумотларига кўра, сўровда қатнашган компанияларнинг 53 фоизи хориждан жалб қилинган меҳнат ресурслари тақчиллигини ҳис қилмоқда, 46 фоизи муҳожирларни ишга олишнинг ҳозирги ҳажмидан у ёки бу даражада мамнун. РСПП шунга ўхшаш маълумотларга эга.

Россия компанияларининг ярмидан кўпи учун асосий муаммо, дейилади мақолада, зарур мутахассисларнинг етишмаслиги эди. Компаниялар ишга даъвогарлар рус тили имтиҳонидан ўта олмаслигидан шикоят қилмоқдалар. Бундан ташқари, расмийлар чет эллик ишчилардан фойдаланишга чекловлар қўйди ва баъзи ҳолларда бутунлай тақиқлади.

Ўтган йили Россия меҳнат бозоридаги хорижий меҳнат муҳожирлари сони қарийб 3,5 миллион кишини ташкил этди, бу 2019 йилга нисбатан қарийб 1 миллионга кам.

Киритилди: Бугун 08:33. Ўқилди: 610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!