Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Европага кенг миқёсли ҳужумга тайёрланмоқдами?

Россия Европага кенг миқёсли ҳужумга тайёрланмоқдами?

Бу ҳақда Дания разведка ҳисоботида маълум қилиди.

▪️2024-йилда Россия Федерацияси НАТО билан тенг шароитларда тўқнаш келиш имкониятига эга бўлиш учун ўз армиясини интенсив равишда қуроллантирди;

▪️Хитой, Шимолий Корея ва Эроннинг ёрдами Москвага қайта қуролланиш учун ресурсларни бўшатиш имконини беради;

▪️Кремл АҚШ Россия билан урушда Европа давлатларини қўллаб-қувватламайди, деб ҳисобласа, НАТОга қарши уруш бошлашга қарор қилиши мумкин;

▪️Украинага қарши урушни тўхтатиш ёки тугатиш Кремлнинг НАТО билан можарога тайёргарлик кўриш учун ресурсларини бўшатади;

▪️Украинадаги жанговар ҳаракатлар тугаганидан олти ой ўтгач, Дания разведкаси маълумотларига кўра, Москва Россия билан чегарадош давлатлардан бирида маҳаллий уруш бошлаши мумкин бўлади;

▪️Икки йил ичида Россия НАТОнинг бир ёки бир нечта давлатига реал таҳдид солади ва Болтиқбўйи минтақасида минтақавий урушни бошлаши мумкин;

▪️Беш йилдан сўнг Москва АҚШнинг бунга аралашмаслигини тушунса, Европада кенг кўламли урушга тайёр бўлади;

▪️Россия Арктикадаги иштирокини оширади. Дания разведкасига кўра, Кремл бу ерда, хусусан, минтақадаги бошқа давлатлар самолётларига ҳужумларни тақлид қилиш орқали провокацияга киришиши мумкин.

Киритилди: 00:20 14.02.2025. Ўқилди: 1515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!