Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия Европадаги ядровий арсеналларни кузатишда гумон қилинмоқда. Жосус дронлар “соя флоти” кемаларидан учирилган

Россия Европадаги ядровий арсеналларни кузатишда гумон қилинмоқда. Жосус дронлар “соя флоти” кемаларидан учирилган


Россия бир неча йил давомида Европа мамлакатларидаги ядровий объектларни “соя флоти” кемаларидан учирилган дронлар ёрдамида кузатиб келган. Халқаро стратегик тадқиқотлар институти экспертлари шундай хулосага келишди.

2024 йил охиридан бери Европанинг 10 дан ортиқ давлатида жосус-дронлар билан боғлиқ 144 та ҳолат қайд этилган. Тадқиқотда таъкидланишича, бу каби учувчисиз қурилмалар бирор марта ҳам уриб туширилмаган.

Дронлар, жумладан, Буюк Британиядаги Қироллик Ҳарбий-ҳаво кучлари ва АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари базалари атрофида ҳам пайқалган.

Ноябр ойи охирида дронлар Буюк Британиянинг Лейкенҳит авиабазаси яқинида кўзга ташланган. 2025 йил июл ойида ушбу базада АҚШнинг ядро арсенали жойлаштирилган эди.

Экспертларнинг тахмин қилишича, учувчисиз қурилмалар Seasons 1 ёки Hav Dolphin кемаларидан учирилган, бу кемалар дронлар кузатилган ҳарбий объектларга яқин ҳудудда, денгизда бўлган. Иккала кема ҳам Россия санкцияларни айланиб ўтган ҳолда нефт ташишда фойдаланадиган “соя флоти”га тегишлидир.

Киритилди: 23:41 02.07.2026. Ўқилди: 736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!