Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россия, Эрон, Қозоғистон ва Туркманистон «Шимол-Жануб» коридорини ривожлантириш бўйича келишиб олди

Россия, Эрон, Қозоғистон ва Туркманистон «Шимол-Жануб» коридорини ривожлантириш бўйича келишиб олди

Россия, Эрон, Қозоғистон ва Туркманистон вакиллари 2024—2025 йилларда «Шимол-Жануб» халқаро транспорт коридорининг шарқий қисмини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни имзолади, деб хабар беради «ТАСС».

«Ушбу ҳужжатнинг амалга оширилиши 2027 йилгача йўлакнинг ўтказиш қобилиятини йилига 15 миллион тоннага, 2030 йилгача эса 20 миллион тоннагача ошириш имконини беради», — дея ТАСС Қозоғистон транспорт вазирлиги матбуот хизматидан иқтибос келтиради.

Қозоғистон йўлакнинг шарқий қисмини Ҳинд океанига чиқиш учун энг хавфсиз деб ҳисоблаб, уни ривожлантиришда фаол иштирок этмоқчи. Маршрут қайд этилган мамлакатлар ҳудудидан ўтади.

Ҳужжат Ақтау шаҳрида Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Афғонистон, Беларус, Ироқ, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Россия, Туркманистон ва бошқа давлатлар вакиллари иштирок этган «Шимол-Жануб» коридорига бағишланган биринчи форумда имзоланди.

Киритилди: 19:11 20.07.2024. Ўқилди: 929 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!