Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича собиқ судяси 8 минг доллар эвазига тадбиркор фойдасига қарор чиқаришга келишгани учун 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Ишда унга ёрдам берган собиқ «Агробанк» мансабдори эса 5,5 йилга қамалди. Ҳар иккисига 3 йилга тегишли тизимларда ишлаш тақиқланди. Судя судда пулни «пора эмас, миннатдорчилик» сифатида олганини айтган. Аммо суд уни пора олишда айбли деб топди.