Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Думаси президентга хорижда армиядан фойдаланиш ваколатини кенгайтирувчи қонунни маъқуллади

Россия Думаси президентга хорижда армиядан фойдаланиш ваколатини кенгайтирувчи қонунни маъқуллади

Россия Давлат думаси “Президентнинг хориждаги россияликларни ҳимоя қилиш учун армиядан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги” қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

Мазкур қонунга кўра, Россия Қуролли кучларидан мамлакат ҳудудидан ташқарида фойдаланиш тўғрисидаги қарорни президент қабул қилади.

Faridaily лойиҳасининг қайд этишича, ушбу қонуннинг мақсади тушунарли эмас, чунки президентда хорижий ёки халқаро органлар томонидан Россия манфаатларига зид қарорлар қабул қилинган тақдирда фуқароларни ҳимоя қилиш бўйича “чоралар кўриш” ҳуқуқи шусиз ҳам мавжуд. Тушунтириш хатида айтилишича, янги қонун лойиҳаси қайд этилган меъёрни “ривожлантириш мақсадида” қабул қилинади.

“Коммерсант” нашри суҳбатлашган ҳуқуқшуносларнинг тахмин қилишича, янги меъёр санкциялар рўйхатига киритилган “соя флоти” кемаларини кузатиб бориш ёки қўриқлашнинг “қонуний расмийлаштирилиши» бўлиши мумкин.

Киритилди: 19:10 14.04.2026. Ўқилди: 768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!