Энди вақтинча яшаш рухсатномаси никоҳ ёки фарзандликка олишдан 3 йил ўтгачгина соддалаштирилган тартибда берилади.
Агар суд никоҳни сохта деб топса, берилган рухсатнома автоматик равишда бекор қилинади.
Қонунни 407 депутат қўллаб-қувватлади, қарши ва бетараф қолганлар бўлмади, деди Вячеслав Володин.