Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия Давлат Думаси уч йиллик буджетни қабул қилди: рекорд уруш харажатлари

Россия Давлат Думаси уч йиллик буджетни қабул қилди: рекорд уруш харажатлари

Россия Давлат Думаси «2025 йилга ва 2026–2027 йилларни режалаштириш даврига мўлжалланган федерал буджет тўғрисида»ги қонунни қабул қилди, деб хабар берди Россия парламенти сайти 21 ноябрь куни.

Россия ҳукумати 30 сентябрь куни Давлат Думасига буджет лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳа 2025 йилда «Миллий мудофаа» сарлавҳаси остида ҳарбий харажатлар учун 13,5 триллион рубль (ёки Россия ялпи ички маҳсулотининг 6,31 фоизи) ажратилишини назарда тутади. Бу Россиянинг замонавий тарихидаги рекорд даражадаги ҳарбий харажатлардир, деб ёзади Медуза.

Янги уч йиллик буджетда 2026-2027 йилларда ҳарбий харажатлар бироз камайиши назарда тутилган: 2026 йилда 12,8 триллион рубль ва 2027 йилда 13,1 триллион рубль.

Нашрнинг қайд этишича, уруш ва ҳуқуқ-тартибот идораларига сарфланган маблағлар таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий сиёсат ва миллий иқтисодиётни жамлагандан кўра кўпроқ.

Киритилди: 23:36 21.11.2024. Ўқилди: 694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!