АҚШ президентида куч, ваколат, қурол ва пул бор. Путин Трампдан кучсизроқ — Зеленский Fox News телеканалига берган интервьюсида шундай фикрни билдирди.
Украина президентининг мазкур интервьюда билдирган бошқа фикрлари:
◾️ Ҳозирда кўп нарса Путинга боғлиқ. Агар у хоҳласа, урушни тугатиши мумкин;
◾️ Украина Россия томонидан босиб олинган Қримни қайтариш учун ўн минглаб одамларини қурбон қила олмайди. Қримни дипломатик йўллар билан қайтариш мумкин;
◾️ Киев Украинанинг босиб олинган ҳеч бир ҳудудини "юридик жиҳатдан Россияга тегишли" деб тан олмайди. Бироқ Украина расмийлари энди Россияни қурол билан ўз ҳудудларидан суриб чиқариш ва 1991 йилги чегараларга қайтиш учун етарли кучга эга эмаслигини тушунади;
◾️ Россия билан зиддият бошланганига 1000 кундан ошган ҳозирги даврда Украина халқининг бирдамликни йўқотишни бошлаши жуда ҳам хавфлидир;
◾️ Бизда ҳарбий қуроллар ишлаб чиқариш бор, лекин бу ғалаба қозонишимиз учун етарли эмас. Менимча, бу омон қолишимиз учун ҳам етарли эмас;
◾️ Киев Вашингтон кўмагисиз ҳам курашни давом эттиради. Аммо АҚШ ҳарбий ёрдамни тўхтатса, Украина урушда мағлуб бўлиши мумкин.