Россия иттифоқчилари Украинага қарши урушда бевосита иштирок этганидан сўнг, Учинчи жаҳон уруши бошланди, деб ҳисоблайди Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси, Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний.
«Менимча, 2024 йилда биз Учинчи жаҳон уруши бошланганини мутлақо аниқ айтишимиз мумкин. Чунки 2024 йилда Украина олдида энди Россия эмас. Украина олдида Шимолий Корея аскарлари турибди. Келинг, тўғрисини айтайлик. Аллақачон Украинада Эроннинг »Шаҳидлари« тинч аҳолини очиқчасига, ҳеч нарсадан тап тортмай ўлдирмоқда. Украинага аллақачон айнан Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган ракеталар учмоқда ва улар буни очиқ айтмоқда. Украинада Хитой снарядлари портламоқда, Россия ракеталарида Хитой деталлари ишлатилмоқда,» - дея Залужнининг сўзларини келтирмоқда «Украина ҳақиқати.»
Залужнийнинг сўзларига кўра, кўпчилик ҳарбий хизматчилар юқоридаги барча омиллар жаҳон уруши бошланганини ва дунё унга тайёргарлик кўриши кераклигини айтишга асос бўлишига рози бўлишади.