Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия Чкаловнинг чеварасини "террорчи ва экстремист" деб эълон қилди

Россия Чкаловнинг чеварасини "террорчи ва экстремист" деб эълон қилди

Росфинмониторинг совет синов учувчиси Валерий Чкаловнинг набираси Даря Богдановани "Россиядаги террорчилар ва экстремистлар" рўйхатига киритди. Бу идора сайтида келтирилган маълумотлардан келиб чиқади.

Апрель ойида Россияда Богдановага нисбатан терроризмга даъват қилиш бўйича жиноий иш қўзғатилган эди. Бунга Богданованинг ижтимоий тармоқлардаги Россия армияси ҳақида салбий фикр билдирган постлари сабаб бўлди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари, шунингдек, унинг Украина каналига берган интервьюсида москваликлар ва ҳаво тревогаси ҳақида гапираётганига эътибор қаратди. Кейинчалик қиз қидирувга берилган. Июль ойида Россия Федерацияси Адлия вазирлиги Богдановани хорижий агентлар рўйхатига киритди.

Даря Богданова Украина учун Freedom Birds ҳаракатининг фаолларидан бири бўлиб, у Украина Қуролли кучлари учун дронлар ва бошқа нарсаларни сотиб олиш учун маблағ йиғиш билан шуғулланади. Ташкилот сайтида айтилишича, Богданова Белгиянинг Левен шаҳрида яшайди. У Россия Федерацияси Украинага бостириб кирганидан кейин Россия ҳукуматини бир неча бор танқид қилган.

Киритилди: 20:36 31.10.2024. Ўқилди: 621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!