Россия Харков вилояти чегарасига қўшин тўпламоқда: чегара яқинида 50 мингга яқин ҳарбий тўплангани ҳақида Sky News хабар бермоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, Кремлнинг совет техникаси тугаб, ёмғирлар мавсуми бошлангунча тўрт ойлик "имконият ойнаси" бор.
Телеканал мухбирининг айтишича, Украина Қуролли Кучлари Курск вилоятини тарк этгандан сўнг, 50 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий Харков вилояти чегарасига тўпланган.
"Фаол ҳужум амалиётларига тайёргарлик кўрилаётгани аниқ," дея таъкидлади Украинанинг 13-тезкор бригадаси штаб бошлиғи Андрей Помагайбус.
Sky News ҳарбий таҳлилчиси Майкл Кларкнинг қўшимча қилишича, Харков вилояти чегарасига сара қўшинлар, жумладан, ҳаво-десант кучлари бўлинмалари ташланган.
Унинг фикрича, Россия Харков ва Сумига катта ҳужум уюштириши мумкин - бу ё шаҳарлардан бирига зарба бериш, ё вилоятнинг катта қисмини эгаллашга уриниш бўлиши мумкин.