Буюк Британия ҳукумати ва парламенти аъзолари ҳамда Тhe Times ва Daily Mail газеталари журналистлари санкциялар рўйхатига киритилди, дея хабар бермоқда Россия Ташқи ишлар вазирлиги.
"Қарор Буюк Британия расмийларининг Россияга қарши давом этаётган агрессив риторикаси, Лондон томонидан мамлакатимизга қарши тизимли равишда жорий қилинаётган ноқонуний бир томонлама санкциялар, шунингдек, ушбу мамлакат раҳбариятининг Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича ўйламасдан олиб бораётган сиёсатига жавобан қабул қилинди", дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Аввалроқ, Буюк Британия Россиянинг “соя флотига” қарши энг йирик санкциялар пакетини жорий қилгани маълум бўлганди.