Британия элчихонасининг иккинчи котиби Янсе ван Ренсбург Албертус Жерардус Россияга киришда сохта маълумотлар берганликда ва "разведка-қўпорувчилик фаолиятида" гумон қилинмоқда.
Махсус хизмат маълумотларига кўра, дипломат иқтисод соҳасидаги россиялик экспертлар билан норасмий учрашувлар ўтказиб, "нозик маълумотларни" қўлга киритишга уринган. Жерардус икки ҳафта ичида Россияни тарк этиши шарт.
ФХХ Россия фуқароларини Британия дипломатлари билан, жумладан, элчихона ҳудудида ҳам учрашишдан тийилишга чақирди.